Шахмат муваффақиятнинг биринчи қадамидир

1579

“20 июль Бутунжахон шахмат куни” сифатида 1966 йилдан буён нишонланиб келади. Ушбу кунни байрам сифатида нишонланиши ФИДЕга асос солинган кун. Ушбу байрам ФИДЕга аъзо федерациялар яъни 178 та давлат кенг нишонланади. Юнеско томонидан анъанавий нишонланадиган байрамлар қаторига киритилди. ФИДЕга аъзо мамлакатларда ушбу кунда турли шахмат тадбирлари жумладан, Рапид,Блиц ва Стандарт йўналиши бўйича мусобақалар, сеанслар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади. Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ)-шахмат бўйича миллий федерацияларни бирлаштирган халқаро спорт ташкилотидир.

Федерациянинг асосий мақсади шахмат спортини оммалаштириш, турли даражадаги спорт мусобақалар ва Жахон чемпионатларини ташкил этишдир. ФИДЕ ўз рамзига ва байроғига эга. Шиори-“Барчамиз-бир оиламиз” (лот. Gens una sumus). ФИДЕнинг штаб-квартираси Грециянинг Афина шаҳрида жойлашган. 1980 йилдан ЮНЕСКОнинг расмий  аъзоси. ФИДЕга турли халқаро федерациялар аъзо-жумладан, Халқаро кўзи ожизлар ассоциацияси, Халқаро хат орқали шахмат ўйнаш бўйича федерацияси, халқаро шахмат матбуоти ассоциацияси, халқаро  шахмат композициялари бўйича ФИДЕнинг доимий комиссияси ва бошқалар.

ФИДЕ томонидан халқаро шахмат қоидалари жорий этилган ва ушбу қоидалар асосида спортчилар ва ҳакамлар учун халқаро даражадаги тоифалари янгиланиб борилади. ФИДЕ томонидан ҳар ойнинг бошида шахматчиларнинг рейтинглари янгиланади ва расмий сайти орқали берилиб борилади. ФИДЕнинг расмий сайти www.fide.com. Ўзбекистонда ҳам ушбу шахмат байрами ҳар йили юқори савияда нишонланиб келади. Бу йил ҳам байрамни кўтаринки руҳда ўтказади ва қуйида сизга Ўзбекистон шахмат тарихи хақида фактлар келтирилган:

✔️ 1972 йилда Далварзинтепа (Сурхондарё)да олиб борилган археологик қазилмалар вақтида Кушон даври (I-II-асрлар)га оид шахмат доналари, 1977 йилда Афросиёб (Самарқанд)да ўтказилган тадқиқотлар чоғида VII-VIII-асрларга тааллуқли 7 та шахмат донаси топилган.

✔️ IX-асрда яшаган араб олими ва шатранжчиси ал Адлийнинг ёзишича, шатранждаги инсон тафаккурини чеклаган шашхолдаги холларнинг тушишига қараб юриш (шашхол)нинг бекор қилиниши ва бу ўйиннинг ривожланишида Ўрта Осиё халқлари муҳим роль ўйнаган. 

✔️ Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон”, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Алишер Навоийнинг “Мажолис ун нафоис”, “Лисон уттайр”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” ва бошқалар тарихий асарларда шахмат (шатранж)га оид қимматли маълумотлар бор.

✔️ Табризлик Али аш Шатранжий (Оловиддин ат-Табризий) Самарқандда ўтказилган мусобақаларда ғолиб чиққан. Шатранж ҳақида китоб ёзиб, унга ўзининг ва XIV-асргача Ўрта Осиёда яшаган кўплаб олия (гроссмейстер)ларнинг мансубаларини киритган. У соҳибқироннинг ўзи билан ҳам шатранж ўйнаб турган.

✔️ Амир Темур даврида қучли шатранжчилар Самарқандда тўпланишган ва ўзаро мусобақалашишган

✔️ XX-асрнинг 20-йилларидан Ўзбекистонда шаҳматнинг замонавий қоидалари кенг тарғиб этилиши бу спорт турининг ривожланишига туртки берди. Тошкент, Самарқанд, Кўқон ва бошқа шаҳарларда шахмат тўгараклари очилди.

✔️ 1930 йилдан эркаклар, 1935 йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган (Александр Грушевский ва Лариса Пинчук энг кўп - 8 мартадан чемпион бўлишган). 

✔️ Исаак Бирбрагер, Ефим Рухлис каби шахмат композиторлари турли танловларда ғолиб чиқишди. Георгий Борисенкога сиртқи шахмат бўйича халқаро гроссмейстер унвони берилди. Георгий Аъзамов эса Ўзбекистондан етишиб чиққан I-халқаро гроссмейстер бўлди (1984).

✔️ XX-асрнинг 90-йилларидан Ўзбекистон шахматида юксалиш бошланди. Эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида II-ўринни эгаллади (1992), Осиё чемпионатида ғалаба қозонди (1999). 

✔️ Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида ғолиб чиқди (1998). Рустам Қосимжонов  Осиёнинг биринчи (1998), жаҳоннинг 17-чемпиони (2004) бўлди.

Izoh

0

Izoh qoldirish

Fikr qoldirish uchun siz ijtimoiy tarmoqlar orqali kirishingiz kerak:


Tizimga kirish orqali siz qayta ishlashga rozilik bildirasiz Shaxsiy malumot

Yana ko'ring